Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Экстримал совуқда одам организмида нималар юз беради?
29.12.2016 14:38,  
707

Минусли ҳарорат ва шамол — одам организми учун энг хавфли ҳисобланади. Организмимиз экстримал совуққа мослаша олмайди, агар махсус ҳимоя воситаларидан фойдаланилмаса, ёмон оқибатларга олиб келиши ҳам мумкин.

Асосийлари:

1. Кўзнинг устки пардасининг музлаши.

Агар совуқ ҳавода узоқ бўлмай, ҳаракатланиб турсангиз, кўзингиз ёшланиб, музламасликка ҳаракат қилади. Тез-тез юммоқ кўриш органларини нормал ишлашини таъминлаб туради. Шамолли совуқда узоқ вақт бўлинганда кўзни ҳимоялаш зарур бўлади. Мутахассислар кўзни қўл билан ёки компресс ёрдамида иситишни маслаҳат берадилар.

2.Тери, мушак ва тери қопламаларини музлаши.

Кўздан фарқли ўлароқ, тана аъзолари тўлиқ музлаб қолиши мумкин, бунинг натижасида йиқилиш ёки оёқ, қулоқ ва панжалардан ажраб қолиш мумкин.

Тананинг совуқда қолиши нафақат терини ачишиши ёки санчиши. Совуқ мушаклар ва тери остига ҳам ўтиши мумкин. Агар об-ҳавога мос кийим кийилмаса, хавф юқори бўлади. Агар атроф-муҳит даражаси -40 °C га тушиб кетса, тана бир неча дақиқа мобайнида музлаб қолади. Организм қанча кўп вақт экстремал совуқда бўлса, музлаб қолиш эҳтимоли шунча юқори бўлиб, бу эса охир оқибат ампутация олиб келиши мумкин. Совуқ тананинг ичидан таъсир қилиши ҳаёт учун хавфли бўлади.

3. Иссиқликни «ўчиши».

Инсон танаси, организм ҳароратини 37 °C да ушлаб туради. Ҳар қандай ўзгариш жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Тана ҳароратининг тушиши гипотермия — организмни совишига олиб келади.

Ҳароратнинг 32-35°C даражага тушиши танани қалтираши, чарчаш, нафас олишини тезлашишига олиб келади. 32 °C дан пасайса, нафас олиш камайиб, маст ҳолатдаги одамни эслатади, гаплар чалкашади ва ҳаракат йўналишни йўқотади.

28°C дан тушиб кетса, ўлимга олиб келиши мумкин. Одам мурдага ўхшаб қолади. пульс ва ва нафас олиш сезилмайди, кўз қорачиғи кенгаяди. Гипотермиянинг оғир ҳолатида фақатгина жонлантириш муолажалари ёрдам беради.

4. Онгдаги ўзгариш

Кам бўлса ҳам учраб туради, совуқдан ўлим ёқасига келиб қолинганда, минг азоблар билан барча уст-бошини еча бошлайди. Шундай ҳоллар ҳам учраган, масалан, барча гуруҳ аъзолари тоғ чўққисида ҳалок бўлган, уларнинг эгнида ҳеч нарса бўлмаган. Гитермия фикрлаш қобилятини бузиб, онгни чалғитади. Охирги босқичда, қон айланиши пасайиши ҳисобига томирлар кенгайиб, бунинг таъсирида одам ўзини худди ёнаётгандай сезиб, кийимларини еча бошлайди, бу билан танани кўпроқ совитиб, ўлимини тезлаштиришга сабаб бўлади.

Бундан ташқари, организм совуқотганда, ўзини ўзи «кўмиш» бошланади. Олимларнинг тахминича, мия танани совуқдан сақлаш учун ҳайвонлар қишда ўзини совуқдан сақлаш учун ерда ин ковлагандай, ўзини қорга кўмишни бошлайди.

5. Мўмиёга айланиш.

Агар одам қаттиқ совуқда ҳалок бўлса, унинг танасини топишни имконияти бўлмай қолиши мумкин, вақт ўтиши билан музлаган мўмиёга айланиб қолади.

1924 йилда Эверестни ўргангани кўтарилган Жорж Меллори дараксиз йўқолган эди. 1999 йили тасодиф туфайли унинг танаси топилади. Уст-боши ёритилган, аммо унинг ичида тана яхши сақланиб қолган эди. 2004 йили сайёҳлар Италия ва Австрия чегарасидан топилган аскар 1918 йилдан буён муз остида ётган. Бундан ташқари, Италияда 3200 метр чўққида топилган тана тош асрига таълуқли бўлган. Унга Этси номи берилган эди. Топилган тана яхши сақланиб қолмаган бўлса ҳам, совуқ иқлим бўлмаганда суяклардан бўлак ҳеч нарсаси қолмас эди.

Бундай одамни жунжиктирадиган ҳоллар юз бермаслиги учун, совуқ шароитда бўлганда эҳтиёт чораларини кўрган маъқул. Об-ҳавога мос қийиниш, огоҳлантиришлар бўлганда, уларга эътиборли бўлиш талаб этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан