Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида бўлиб ўтган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:
Савол: Касалликдан соғайганидан сўнг қайта тест ўтказиладими?
Жавоб: Касалликдан соғайганидан сўнг тест топшириш шарт эмас.
Вирусга қарши антитаначаларни иммуноглобулин G ва M ларни текшириш муҳим бўлиб, бу таҳлил асосида инсон организмида касалликка қарши иммунитет ҳосил бўлганликни билиш мумкин.
Савол: Коронавирус ўпкадан ташқари бошқа аъзоларни ҳам жароҳатлайдими?
Жавоб: Касаллик кечишидан келиб чиқиб, яъни енгил, ўрта, ўрта-оғир, оғир ва ўта-оғир даражаларда коронавирус инсон организмида нафақат ўпка ва нафас аъзоларини, балки ошқозон ичак тизими, юрак-қон томир тизими ва маълум даражада буйраклар ҳамда бош мияни жароҳатлаши мумкинлиги келтирилган.