Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Тожикистонда янги йил билан боғлиқ барча тадбирлар бекор қилинди
19.11.2020 20:33,  
508

Тожикистонда коронавирус пандемияси сабабли янги йил байрами билан боғлиқ барча тадбирлар бекор қилинди. Бу ҳақда Онадўлу агентлиги хабар бермоқда.

Коронавирусга қарши кураш бўйича республика штаби бу борада тегишли қарор қабул қилди.

Штаб қарорига мувофиқ, мамлакат пойтахтидаги маданият боғларида янги йил арчалари ўрнатилмайди.

Байрам кунлари аҳоли боғлар ва маданий истироҳат масканларига ҳимоя ниқоби таққан ва ижтимоий масофага риоя қилган ҳолда чиқиши мумкин.

 Тожикистонда янги йил байрами одатда кенг нишонланади. Янги йил арафасида мамлакатдаги барча майдон ва боғларда янги йил арчалари ўрнатилиб, байрам тадбирлари ўтказилади.

Маълумотларга кўра, Тожикистонда коронавирус юқтирганлар сони 11,7 мингдан ошган, 86 киши вафот этган.  

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан