Хитойда дунёдаги энг баланд кўприк очилди (видео)

30.12.2016 | Жаҳон | 1117

Хитойда дунёдаги энг баланд кўприкдан автомобиллар қатнай бошлади, деб ёзмоқда Carzone сайти.

Кўприкнинг ердан баландлиги 565 метр, бошқача айтганда 200 қаватли уй баландлигига тенг. Узунлиги 1341 м. Қурилиш ишларига 150 млн доллар сарфланган. 10 йил мобайнида қуриб битказилди.

Кўприк янги тезюрар магистралнинг энг мураккаб қисми бўлганлигини қурувчилар эътироф этишди. Катта йўл Ханчжоу ва Жуйли шаҳарларини боғлаб туради.

Дарвоқе, Хитойдаги энг баланд ўн кўприкнинг еттитаси тоғли Гуйчжоу провинциясида жойлашган.