ОАВ: Дональд Трампнинг қизи Вашингтонда Обама билан қўшни бўлиб яшайди

04.01.2017 | Жаҳон | 1268

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка Трамп ва унинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнер Вашингтонда сотиб олиш учун янги уй топди. Улар декабрда Нью-Йоркдан Вашингтонга кўчиб ўтишга қарор қилган эди.

Washington Fine Properties кўчмас мулк агентлигининг нашрга хабар беришича, уч фарзанди бўлган оилавий жуфтлик барча керакли ҳужжатларни имзолаб бўлган. Иванка Трамп ва Жаред Кушнер нуфузли Калорама туманида истиқомат қилишади. Бу ер эса АҚШ маъмуриятининг амалдаги раҳбари Барак Обама лавозимидан кетгандан сўнг яшашга қарор қилган жойга жуда ҳам яқиндир.  

Иванка ва Жаред яшайдиган уч қаватли муҳташам уйда олтита ётоқхона бор. Уйнинг нархи 5,5 миллион долларга тенг.