Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимпиада совриндори бўлган боксчиларимиздан 3 нафари ўз вазн тоифаларини ўзгартиришди
7.01.2017 16:40,  
5

Жаҳон бокс сериясида "Uzbek Tigers" шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларимиз рўйхати маълум бўлди. Унда боксчиларимиздан уч нафари бошқа вазн тоифалари бўйича иштирок этишади, деб ёзади  "Оламспорт" нашри. 

Хусусан, Олимпиадада -52 кг вазн тоифасида олтин медали соҳибига айланган Шаҳобиддин Зоиров энди -56 кг вазн тоифасида рингга чиқади. 

Риода -56 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилиб, бронза медали соҳибига айланган Муроджон Аҳмадалиев эса -60 кглик рақибларга қарши жанглар ўтказади. 

Олимпиаданинг кумуш медали соҳиби Бектемир Мелиқўзиев эса -75 кг дан -81 кг вазн тоифасига ўтди. 

Боксчиларимиздан Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳрам Ғиёсов, Баҳодир Жалолов каби спортчилар эса ўз вазнларида қолганлар. Олимпия ўйинлари иштирокчиларидан Хуршид Тожибоев, Фазлиддин Ғоипназаров, Элшод Расулов ва Рустам Тўлаганов каби боксчилар "Uzbek Tigers" таркибида йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, боксчиларимиз 3 февраль куни Хитойда "Чайна Драгонс"га қарши жангларда иштирок этадилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан