Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шимолий Кореянинг Европадаги элчилари Жанубий Кореяга қочишмоқчи
17.01.2017 13:16,  
12

Шимолий Кореялик қочоқ дипломатлардан бири юқори даражадаги дипломатлар орасида Жанубий Кореяга қочишни истовчилар анчагина топилишини маълум қилди, дея хабар бермоқда Yonhap​ агентлиги.

КХДРнинг Буюк Британиядаги элчиси собиқ ўринбосари Тҳе Ёнг Ҳо 2016 йилнинг августида Сеулдан паноҳ топган ва декабрь ойидан бери корейс телевидениесида кўриниш бера бошлаган. Собиқ дипломат ўз чиқишларида Шимолий Кореядаги ҳаёт ҳақида кўплаб маълумотлар бермоқда.

Унинг айтишича, собиқ ватанининг хориждаги кўплаб вакиллари Жанубга қў​шилишни мақсад қилишган. «Сўнгги вақтларда шимоллик дипломатлардан бир қанчаси Жанубга келди. Мен Европадагилардан ягонаси эмасман. Жанубга келишни кутаётганлар ҳали кўп. Яхшироқ ҳаётни истовчи юқори даражали қочоқлар сони ҳали анча кўпаяди. Юқори даражали қочоқлар орасидан фақат мен омма олдида чиқиш қилдим. Жанубий Корея ОАВлари кўплаб қочоқлар ҳақида ҳали ҳеч нарса билмайди», – деб айтган қочоқ дипломат Жанубий Корея парламентида уюштирилган тадбирдаги чиқишида .

54 ёшли Тҳе Ёнг Ҳо Шимолий Корея раҳбари Ким Жонг Иннинг сиёсатидан норозилигини изҳор қилган. КХДРдан Жанубий Кореяга қочиб келган нуфузли амалдорлар орасида энг машҳури 1997 йилда келган Ҳванг Жанг Ёп бўлиб, у Шимолий Кореянинг асосий мафкуаси “жуче”нинг асосчиларидан бири ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан