Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






GM Uzbekistan хизмат кўрсатиш сифатини ошириш учун сўровнома ўтказмоқда
25.01.2017 20:22,  
7

GM Uzbekistan 25 январдан мижозларга хизмат кўрсатиш ва маҳсулот сифатини яхшилаш бўйича тавсияларни ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни олиш мақсадида сўровнома ўтказишни бошлайди. Бу ҳақда Газета.uz хабар беради.

"2017 йил Ўзбекистонда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилинди. Ўзбекистон раҳбарияти аҳоли ҳамда тадбиркорлар дуч келаётган мавжуд муаммоларни ҳал этиш вазифасини қўйди", — дея қайд этади компания.

Сўровнома 3 февралга қадар давом этади. Сўровнома даврида келган барча таклиф ва тавсиялар таҳлил этилиб, GM Uzbekistan фаолиятини такомиллаштириш бўйича режа-дастур қабул қилинади. Ҳукумат даражасида қарор қабул қилиниши керак бўлган масалалар кўриб чиқиш учун мамлакат раҳбариятига юборилади.

GM Uzbekistan барчани мазкур сўровномада фаол иштирок этиш ҳамда мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш борасидаги таклифларни қуйидаги сўровнома орқали киритишини сўрайди:

ўзбек тилида;

рус тилида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан