Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Виллаш-Боаш: "Аҳмедов ҳужум ва ҳимоя ўртасидаги балансни ушлаб туришга ёрдам беради"
7.02.2017 10:44,  
9

"Шанхай СИПГ" бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш "Сукотаи"га қарши ОЧЛ саралаш учрашуви олдидан матбуот-анжуманида иштирок этди.

"Биз руҳан ва жисмонан тайёрмиз ва жамоа бу мавсумда катта муваффақиятларга эришади деган умиддаман. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ, илк дақиқалардан ғалаба қозониш учун жамоа бор эътиборини ўйинга қаратиши керак.

Одил Аҳмедов ҳужум ва ҳимоя ўртасидаги балансни ушлаб туришга ёрдам беради. Ши Ке, Хе Гуан ва бошқа футболчилардан умидим катта" - дейди Виллаш-Боаш.

Агар "Шанхай СИПГ" ушбу учрашувда ғалабага эришса, клуб ОЧЛ гуруҳ бўсқичининг "F" тўртлигида иштирок этади. Ушбу гуруҳда "Сеул", "Урава Ред Даймондс" ва "Вестерн Сидней Уондерс" жамоалари бор. "Шанхай СИПГ" ҳамда "Сукхотаи" ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан 16:30да бошланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан