Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурия қамоқхоналарида 17 мингдан ортиқ маҳбус дорга осилгани маълум бўлди
9.02.2017 18:01,  
8

Amnesty International ташкилоти Сурия ҳукуматининг қатағонларига бағишланган янги ҳисоботини эълон қилди, дея хабар бермоқда Al Jazeera телеканали.

«Одамлар қатл этиладиган кушхона: Сайдная қамоқхонасидаги оммавий дорга осишлар ва қатлиом» деб номланган ҳисобот сешанба куни эълон қилинган. Ҳисобот қўриқчилар, сиёсий маҳбуслар ва судьялардан иборат 84 нафар гувоҳдан олинган интервьюлар асосида тайёрланган.

Ҳисоботда қайд этилишича, 2011-2015 йиллар давомида ҳафтасига 50 нафаргача маҳбуслар асоссиз равишда суд қилиниб, осишга ҳукм қилинган. Ҳукм тун ярмида ўта махфий тарзда амалга оширилган. Қатл қилинганлардан аксарияти Башар Асад ҳукуматига мухолиф фуқаролар бўлган.

«Маҳбуслар 10-15 дақиқа давомида осилиб турарди. Ёшроқ маҳбусларни тана оғирлиги ўлдиролмасди. Ёрдамчи зобитлар уларни бўшатиб, бўйинларини синдиришарди», – дея гувоҳлик берган қатл саҳналарини ўз кўзи билан кўрган судьялардан бири.

Amnesty International ҳисоботида ушбу қатллар уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар, дея эътироф этилган. Муаллифлар фикрича, бундай ўлим ижролари ҳамон давом этмоқда.

Дамашқ шаҳри яқинидаги Сайдная қамоқхонаси Суриянинг энг катта турмаларидан бири ҳисобланади. У ерда минглаб маҳбуслар сақланади. Ҳисоботда Сурия ҳукумати қатағон сиёсати олиб боришда айбланган. Маълум бўлишича, маҳбуслар кўпинча озиқ-овқат, ичимлик суви ва дори-дармонсиз қолдирилган. Тутқунларга қарши ақл бовар қилмас жазолар қўлланилган. Уларга қўриқчилар томонидан жинсий тажовуз ишлатилган ва маҳбусларни ўзаро тажовуз қилишга мажбурланган. Маҳбусларни полга тўкилган овқатларни ейишга мажбурлашган.

Ҳисоботга кўра, қатл этилганлар яширинча олиб кетиб, оммавий қабрларга кўмилган. Марҳумларнинг оила аъзоларига уларнинг тақдири ҳақида маълумот берилмаган. Сурияда 2011-2015 йиллар давомида 17 700 нафардан кўпроқ маҳбус қатл қилинган. Шундан 13 минг нафар маҳбуснинг ўлим ижроси фақатгина Сайдная қамоқхонасининг ўзида амалга оширилган

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан