Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эквадорда президентлик ва парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда
19.02.2017 15:59,  
3

Эквадор фуқаролари 19 февралда мамлакатда ўтадиган сайловларнинг 1-босқичида кейинги 4 йилга президент сайлашади. Шунингдек, мамлакат парламентига ҳам янги депутатлар сайланди, деб ёзади «ТАСС».   

Бу охирги 10 йил ичида мамлакатнинг амалдаги президенти Рафаэль Корреа иштирок этмаётган илк сайловлар бўлади. Бироқ у сайловолди кампаниясида фаол иштирок этиб, "ПАИС альянси" блокидан номзод, собиқ вице-президент Ленин Моренони қўллаб-қувватлади. 

Эквадорда президентлик лавозимига саккиз киши номзодлик қилмоқда. Мамлакатнинг амалдаги раҳбари Рафаэль Корреа ҳукуматни тарк этишга қатъий қарор қилган. Шунинг учун у номзодлар рўйхатида йўқ.

Жамоатчилик сўровномаси натижаларига кўра, давлат раҳбари лавозими учун асосан уч номзод: Эквадорнинг собиқ вице-президенти Ленин Морено, ўнг марказчилар ҳаракати вакили собиқ банкир Гильермо Лассо ва Социал-христианлар партиясидан Синтия Витери курашади.

Савлов участкалари маҳаллий вақт бўйича 07:00 дан ва 17:00 гача очиқ бўлади. Биринчи расмий натижалар 20:00 дан кейин маълум бўлиши кутилмоқда. Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда 12,8 млн киши овоз бериш ҳуқуқига эга

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан