Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Ўзавтосаноат" янги Matiz ишлаб чиқарилиши ҳақидаги хабарларни инкор этди
1.03.2017 13:59,  
7

"Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси GM Uzbekistan АЖ томонидан янги кўринишдаги Matiz автомобили ишлаб чиқарилгани ҳақидаги хабарларни инкор қилди.

Компания сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали Matizнинг янги қиёфаси ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

"Бугунги кунда биз нохолис ОАВ ва журналистлар томонидан нотўғри маълумотлар тарқатилишига тез-тез дуч келмоқдамиз. Ижтимоий тармоқларда GM Uzbekistan АЖ томонидан янги кўринишдаги Matiz автомобили ишлаб чиқарилгани ҳақидаги хабарларлар ва фотосуратлар тарқалганлиги ҳам мана шундай хабарлар сирасига киради.

GM Uzbekistan АЖ жамоатчиликка шуни маълум қиладики, чиқарилаётган маҳсулотлар, ўтказилаётган акциялар ва бошқа тадбирлар ҳақидаги барча ишончли маълумотлар фақат www.gmuzbekistan.uz ва www.uzavtosanoat.uz расмий сайтларида, шунингдек, Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифада эълон қилинади.

Ижтимоий тармоқлардаги бошқа саҳифаларда тарқатиладиган хабарлар ва маълумотлар норасмийдир ва GM Uzbekistan фаолиятига алоқадор эмас", — дейилади компания матбуот хизмати хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан