Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ: Сурия ҳукумати Ҳалабда уруш жиноятларига қўл урган
2.03.2017 14:44,  
5

БМТнинг Суриядаги урушни ўрганиш бўйича комиссияси Башар Асад ҳукуматини Ҳалабда амалга оширган жиноятларига оид ҳисоботини эълон қилди, дея хабар бермоқда Guardian​ нашри.

Махсус комиссия ўтган йилнинг июль ойидан 22 декабрьигача бўлган муддатда ҳукумат қўшинлари ва исёнчилар томонидан уруш жиноятлари содир этилганини аниқлаган. Ҳисоботда Сурия ҳукумати қўшинлари томонидан сентябрь ойида Ҳалабга инсонпарварлик ёрдами олиб борилаётган карвонга ҳужум қилингани қайд этилган.

Ўтган йилнинг 19 сентябрь куни гуманитар ёрдам карвонига қилинган ҳужум ҳисоботда марказий ўринни эгаллаган. Маълум бўлишича, Ҳалаб ғарбидаги Урум ал-Кубро мавзесига озиқ-овқат ва дори-дармон олиб бораётган карвонга Башар Асад қўшинлари ҳаводан ҳужум уюштирган. Ҳужум оқибатида 20 нафар бегуноҳ одам қурбон бўлгани аниқланган. Ҳисоботга кўра, ҳужум хато туфайли эмас, «пухта режалаштирилган ва шафқатсизларча амалга оширилган».

БМТ комиссияси291 нафар гувоҳлар билан олиб борилган суҳбатлар ва сунъий йўлдош тасвирларини ўрганиб ҳужум учун жавобгарликни Сурия ҳукумат кучларига юклаган. Бундан ташқари, Ҳалаб аҳолисини шаҳардан мажбуран эвакуация қилиниши ҳам уруш жинояти сифатида эътироф этилган. БМТ комиссияси ҳукуматни кимёвий қуроллар ва кассетали бомбалардан фойдаланиш, шифохоналарни атайин вайрон қилишда ҳам айблаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан