Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Икки кун ичида Сомалида очарчилик туфайли 110 киши ҳалок бўлди
6.03.2017 14:13,  
2

Сомали бош вазири мамлакатда очарчилик қурбонига айланаётганлар сони ортиб бораётганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Al Jazeera​ телеканали.

Шанба куни эълон қилинган бош вазир Ҳасан Али Хайрнинг баёнотида мамлакат жануби-ғарбида жойлашган Бай вилоятида 48 сота ичида очлик ва диарея туфайли 48 киши ҳаётдан кўз юмгани қайд этилган. Аввалроқ ҳукумат томонидан мамлакатдаги қурғоқчилик «мильлий ҳалокат» деб эълон қилинган эди.

«Сомали ҳукумати бор кучини ишга солади. Биз барча сомалиликларни, улар қаерда бўлишларидан қатъий назар, ҳалок бўлаётган сомалиликларга ёрдам бериш ва уларнинг ҳаётини асраб қолишга чақирамиз», – дейилади ҳукумат баёнотида.

Очлик туфайли асосан болалар ва қариялар ҳалок бўлаётгани маълум қилинган. Маҳаллий ҳокимият вакилларига кўра, мамлакатда диарея, вабо ва қизамиқ тарқалган. Касалларни даволаш учун дори-дармон етишмаётгани айтилмоқда. Ўтган ҳафтанинг жума кунидан бери вабо туфайли 69 киши ҳалок бўлгани қайд этилган.

БМТ экспертлари эълон қилган огоҳлантиришда тоза ичимлик суви етишмаслиги юқумли касалликликлар тарқалишига сабаб бўлаётгани эътироф этилган. БМТ ҳисоботида оммавий очарчилик сабаб мамлакат бўйлаб 5,5 миллион киши ёрдамга муҳтожлиги қайд этилган. 

Минглаб одамлар овқат топиш умидида пойтахт Могадишога келишяпти. Маҳаллий ва халқаро таъминотчилар аҳолининг фақатгина кичик бир қисмига овқат етказиб бермоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, Сомали бўйлаб 363 минг бола шошилинч ёрдам кўрсатилишига муҳтож. 71 минг нафар болага эса очлик туфайли ўлим хавф солмоқда.

2011 йилда Сомалида очарчилик туфайли 260 минг киши ҳалок бўлган эди. БМТ эълон қилган маълумотга кўра, мамлакатдаги 3,9 миллион кишига ёрдам бериш учун 864 миллион доллар зарур бўлади

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан