Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Airbus учар автомобили билан Женевадагиларни ҳайратга солди
9.03.2017 08:17,  
2

Italdesign ва Airbusнинг қўшма лойиҳаси ҳақида тўрт кун илгари хабар берган эдик. Иккала компания меҳнатининг меваси бўлмиш Pop.Up дрони Женевада намойиш этилди, деб ёзмоқда Carzone.

Транспорт капсуласи тўрт ғилдиракда ҳаракатланиши мумкин. Фазога эса саккиз парраги ёрдамида кўтарилади. Ерда ҳам, кўкда ҳам тўла автоном ҳолда ишлайди.

Келажак транспортида нимаики бўлиши керак бўлса, унда барчаси мужассам: автономлик, электр ёрдамида ҳаракатланиш, тўла “онлайнлик” ва ҳоказо. Ер транспортидан ҳаво транспортига айланиши учун салондан тушиш шарт эмас. Ҳавода ҳам, ерда ҳам электромотор ёрдамида ҳаракатланади, иккала режим учун алоҳида батареялари бор.

Компания учармобилни шахсий қўлларга бермоқчи эмас, умумфойдаланишга топширмоқчи. Мижоз мобиль қурилмаси орқали манзилни кўрсатиб, учар таксига буюртма беради. Pop.Up тизими мавжуд инфраструктура ва йўловчи истагидан келиб чиқиб йўналишни ҳисоб-китоб қилади.

Йўловчи капсуласининг карбон монококи узунлиги 2,6, бўйи 1,4 ва кенглиги 1,5 метр. Дроннинг умумий ўлчами эса 5га 4,4 метр. Тўла автопилот билан жиҳозлангани туфайли истаган йўловчи унинг хизматидан баҳраманд бўлиши мумкин.

Хабарнинг охирида расмдаги Pop.Up бор-йўғи макет эканлигини ва томошабинлар кўз ўнгида Airbusнинг келажак автомобилини гавдалантириш учун келтирилганлигини айтиб ўтамиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан