Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойда динозавр тухуми ўғрилари қўлга олинди
21.03.2017 21:59,  
14

Хитой полицияси мамлакатнинг шарқий вилоятларида динозаврнинг тошга айланган 80та тухумини ўғирлашга уринган тўрт нафар шахсни ҳибсга олди.

Хитой прокуратураси маъмурига кўра, тухум ўғирлашда гумон қилинувчи Ван исмли Хитой фуқароси Чже Сзян ҳудудида истиқомат қилувчи динозавр тухумлари коллекционери билан учрашиб, ўзини динозавр тухумлари харидори сифатида таништиради.

Гумондор Ван ўз ҳамтовоқлари билан динозавр тухумларини ўмариб, Шанхайга қочиб кетади.

Синхуа ахборот агентлигининг тарқатган маълумотларига кўра, “шерик”лар тухумдан тушган даромадни бўлишиб олишган.

Тинтув ўтказган Хейлунсзян полиция маъмурлари Ваннинг уйидан 27 дона динозавр тухумларини топган. 50дан ортиқ тухумлар қаердалиги номаълумлигича қолмоқда.

Хитой ва Мўғулистон палеонтологик топилмаларга бой мамлакатлар сирасига киради.

Жанубий Хитойнинг Ҳеюан шаҳрини олимлар “палеонтологлар жаннати” деб ҳам номлашади.

Бироқ бу каби палеонтологик топилмалар макони динозавр қолдиқларини хорижга пуллашга уринадиган контрабандачиларни ўзига жалб қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан