Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон ва Ўзбекистон бизнес-форумда 1 млрд долларлик шартномаларни имзолайди
23.03.2017 11:57,  
7

Қозоғистон-Ўзбекистон бизнес-форуми чоғида бир миллиард долларлик 75 та шартномани имзолаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан Оқўрдада бўлиб ўтган икки томонлама учрашувда маълум қилди, деб ёзади «Казинформ».

“Бугун йирик бизнес-форум бўлиб ўтади, унда икки мамлакатдан 500 нафар тадбиркор иштирок этади. Ушбу форум доирасида деярли 1 миллиард долларга 75та шартнома имзоланади. Бу сўнгги йиллардаги икки давлат тарихида юз берадиган биринчи тарихий воқеа бўлади”, деди Назарбоев Шавкат Мирзиёев билан учрашуви чоғида.

У Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларга Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов даврида пойдевор қўйилганини таъкидлади.

“Биз Сиз билан ака-укадек, дўст давлатлар каби, қадрдон қўшнилар сингари ушбу анъанани давом эттирамиз. Бир-биримизга ёрдам берамиз”, таъкидлади Назарбоев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан