Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Ҳиндистон фуқароларини депорт қилмоқчи
25.03.2017 13:09,  
1408

АҚШ ҳукумати Ҳиндистонни мамлакатда қонунга хилоф равишда яшаб келаётган 270дан зиёд ҳиндларни ўз ватанига қайтаришни режалаштираётганидан огоҳлантирди. Аммо Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги аввалига уларнинг ҳиндлигини тасдиқлашни талаб қилмоқда, деб хабар берди NDTV телеканали.

Ҳиндистон ТИВ раҳбари Сушма Сваражнинг таъкидига кўра, парламентдаги масалалар соатида Деҳли Америка рўйхатидаги 271 нафар ҳиндлар ҳақида маълумот тақдим этишни сўраган.

"Биз бу одамларнинг фуқаролигини текширмай туриб, рўйхатда келтирилган маълумотларга қандай қилиб ишонишимиз мумкин? Биз АҚШ ҳукуматидан қўшимча маълумотлар тақдим этишни сўрадик. У одамларнинг ҳиндистонлик эканлиги тасдиқлангач депортацияга гувоҳнома беришимизни маълум қилдик", — дея баёнот қилган вазир.

АҚШ маълумотларига кўра, мамлакатда Ҳиндистондан келган 500 мингга яқин киши ноқонуний тарзда яшаб келмоқда. Уларнинг аксарияти Америкага қонуний тарзда кириб келган бўлса-да, виза муддати тугагач ўз ватанига қайтишмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан