Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






I Can’t Wake Up  — уйқучилар учун махсус дастур
31.03.2017 17:01,  
26

I Can’t Wake Up — уйғонишни истамайдиган уйқучини ҳам ўрнидан туришга мажбур қилади. 

I Can’t Wake Up қандай ишлайди?

Белгиланган вақтда смартфонингизда уйғотгич ишга тушади ва дастур сизга бирор бошқотирма ёки топишмоқни ечишингизни таклиф қилади, агар уни еча олсангизгина овоз ўчади. Топшириқни бажараётганингизда эса, паст овозда мусиқа янграб туради. Агарда жараёнда тўхталиш бўлса, уйғотгич қайта ишга тушади. 

Уйғотгичга уйғонишингизга мослаб 8 тагача вазифа қўйса бўлади.

Бундан ташқари, 5 дақиқа ўтиб, уйғоқ эканлигингизни текшириш мақсадида уйғотгич тест қилиб кўради, бу пайтда “Drag me​” слайдерини пастга тортиб қўйиш керак, акс ҳолда уйғотгич қайта ишлаб кетади.

Юқоридагилар ҳам уйғонишингизга ёрдам бермаса, мушкулроқ вазифаларни ўрнатиш мумкин. Дастурининг 8 топшириғи бирор бир керакли штрих-кодни сканер қилмагунингизгача уйғотгич ишлайверади. Қайси штих-кодни сканер қилиш кераклигини ўзингиз танлайсиз (китобдаги, қадоқдаги ёки бирор буюмдаги) , уни эса қийин топиладиган жойга жойлаб қўясиз.

Хоҳишга қараб, уйғотгичдаги қўшимча функциялардан фойдаланиб уйғонишда фойдаланиш мумкин, лекин асосий функциялари етарли ҳисобланади.

I Can't Wake Up! Alarm Clockни Андроид ОС учун юклаш

I Can't Wake Up! Alarm Clockни IOS учун юклаш

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан