Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Улкан кометалардан бири тез орада ерга яқинлашади
2.04.2017 17:57,  
24

Улкан Туттл-Жакобини-Кресак кометаси баҳор фаслида ерга яқинлашади. Олимларнинг айтишларича, комета ердан 21 миллион 231 минг 152 километр узоқ масофадан учиб ўтади.

Очиқ ҳавода кометани бинокол ёрдамида кўриш мумкин бўлади. Мазкур комета астроном Хорас Туттл томонидан 1858 йилнинг 3 майида аниқланган эди.

2017 йилда комета кашф қилинганидан бери ер сайёраси атрофида 11 марта пайдо бўлишидир.  Бу йил агар ҳаво очиқ бўлса, ерликлар мазкур кометани кўришга муваффақ бўладилар.Aйтиш керакки, комета диаметри 1.5 километр бўлиб, дурбин ёки телескопсиз кометани кузатиш мумкин эмас.

Кометани 13 апрелда ерга ниҳоятда яқинлашгандаги масофада аниқроқ кўриш имкони бўлади. 

Туттл-Джакобини-Кресак кометаси расмий равишда уни кашф қилган уч олимнинг шарафига қўйилган. Мишел Жакобини ва Любор Крессак бу кометани 1907 ва 1951 йилларда кашф этган эдилар. 

Комета ўзининг кучли портлашлари ва ёлқинланиши билан олимларда қизиқиш уйғотади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан