Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шанхайда биринчи ўзбек ресторани очилди
5.04.2017 13:12,  
7

Хитойнинг Шанхай шаҳрида "Хива" номли биринчи ўзбек ресторани очилди. Бу ҳақда "Жаҳон" АА хабар бермоқда.

Шанхай халқаро тадқиқотлар университетининг ўзбек тили кафедраси мудири Ли Ихайнинг айтишича, эндиликда нафақат ўзбек тилини ўрганиш, балки ўзбек ошхонасининг сомса, палов, манти каби лаззатли таомлари таъмидан баҳраманд бўлиш ҳам мумкин.

Бу Шанхайда ўзбек маданияти билан боғлиқ дастлабки тадбир эмас. Жорий йилда Шанхай халқаро тадқиқотлар университети ҳудудида буюк ўзбек шоири Алишер Навоий ҳайкали очилди. Бундан ташқари, Шанхай кутубхонасида икки ҳафта давомида "Сеҳрли Ўзбекистон" кўргазмаси ўтказилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан