Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Google ходимларининг учдан бир қисмини аёллар ташкил қилиши аниқланди
10.04.2017 09:22,  
9

Дунёдаги энг йирик интернет-компания бўлмиш Google’нинг дунё бўйича барча ходимларининг 30 фоизи аёллар ҳиссасига тўғри келади, бироқ топ-менежер ва ишлаб чиқувчилар орасида уларнинг улуши кичикроқ бўлиб чиқди. Бу ҳақда Google ўзининг компания штатидаги гендер ва миллий таркиб ҳақидаги ҳисоботида маълум қилди.

Google’нинг умумий ходимлари сони деярли 50 минг кишига тенг. Ишлаб чиқувчиларнинг 17 фози аёллар бўлса, компания раҳбар лавозимларида уларнинг ҳиссаси 21 фоизга тенг. Шу билан бирга, техник бўлмаган лавозимларда — маъмурий, молиявий ва маркетинг бўлимларида гендерлар фарқи деярли сезилмайди (аёллар 48 фоизни, эркак ходимлар 52 фоизни ташкил этади).

Google аёллар ва майда миллатлар вакилларини нима сабабдан ишга кам қабул қилиши ҳақидаги саволга жавобан, АҚШда компьютер илми соҳасида олий маълумотга эга бўлаётганлар орасида аёллар 18 фоизни, майда миллатлар эса 5 фоизни ташкил этишини билдирди.

Бундан ташқари, Google ходимларининг 61 фоизини «оқлар», 30 фоизини осиёликлар, 10 фоизини эса бошқа миллатлар ташкил қилиши аниқланди. Бироқ компаниянинг АҚШдаги офисларида юқори лавозимларда уларнинг ҳиссаси бироз бошқача: «оқлар» 72 фоизни, осиёликлар 23 фоизни ташкил қилса, қолган миллатлар ҳиссаси 2 фоизга ҳам етмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан