Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойда Гауди меъморчилик услубида муҳташам ҳожатхона бунёд этилди
13.04.2017 11:41,  
6

Хитойнинг Чунцин шаҳрида жамоатчилик ҳожатхонаси очилди. У оддий услубда эмас, машҳур испан меъмори Антонио Гауди услубида бунёд этилган.

Муҳташам ҳожатхона улуғ меъмор қурган Барселонадаги Гуэл истироҳат боғини эслатувчи бадиий унсурлар билан ташқари ва ичкарисидан безатилган.

Ҳожатхона “Хориж кўчаси” тематик истироҳат боғининг ҳудудида бино қилинган бўлиб, жамоатчилик ҳожатхоналари жаҳон маданиятига бағишланган экспозициянинг бир қисмидир.

Истироҳат боғидаги барча ҳожатхоналар ноанъанавий меъморчилиги билан бир-биридан ажралиб туради. Айримлари дунёга машҳур осор-атиқаларга ўхшатиб қурилган.

Аввалроқ ҳожатхона қоғозларини ёппасига ўғирлаб кетаётганликлари учун Пекиннинг жамоатчилик ҳожатхоналарига ташрифчиларнинг юзини танувчи электрон тизим ўрнатилганлиги хабар қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан