Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимлар энг ақлли ҳайвонларни аниқлади
16.04.2017 15:39,  
114

Сайёрамизда яшовчи энг ақлли ҳайвонлар рўйхатидан делфин, маймун, фил ҳамда ит ва мушуклар жой олди.

Маймунларнинг интеллектуал қобилиятини баҳоловчи турли рейтинглар мавжуд. Олимлар маймунлар орасида горилла, шимпанзе, гиббон ва мартишкалар бошқа турлардан кўпроқ ривожланганлигини таъкидлайди. Бу маймунлар гапни фарқлай олади ва одамлар билан муносабатга киришиши мумкин.

Делфинларнинг ўзига хос “сўз бойлиги” мавжуд. Улар 14 минг атрофида товушли сигнал бера олади, шунингдек, ижтимоий онги бор. Масалан, шикастланган дўстини ташлаб кетмайди, кичиклари катталарига ёрдамлашади.

Улкан ҳайвон филнинг ҳам ўзига хос “ақли” бор. Филнинг дукурлаган оёқ товушини бошқалар ажрата олади. Шунингдек, филлар ишга яхши ўрганади.

Итлар 200тагача буйруқни эслаб қолиб ва фарқлаш қобилиятига эга. Мушук эса айёрлиги билан итдан ҳам устун.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан