Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мумбай аэропортида ўзбекистонлик қиз ҳибсга олинди
20.04.2017 16:01,  
4

Ҳиндистон полицияси қалбаки виза билан мамлакатга кирган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди, дея хабар бермоқда Times of India нашри.

23 ёшли Зебаржон Ражабова 15 апрел куни Мумбай халқаро аэропортида ҳибсга олинган. Зебаржон Ражабованинг паспортидаги виза қалбаки эканлиги Ҳиндистондан чиқиб кетишидан олдидан аниқланган. Полиция қайд қилинган сериядаги виза аввал бошқа шахс номига расмийлаштирилганини маълум қилган.

Зебаржон Ражабова дастлаб Дубай шаҳрига, у ердан эса Непалга саёҳат қилган. Катманду шаҳрида номаълум кишининг ёрдамида Ҳиндистон визасини олишга эришган Ўзбекистон фуқароси Деҳли шаҳрига учиб келган. У ўзига тақдим қилинган виза қалбаки бўлганидан бехабарлигини маълум қилган.

Ражабованинг иқрорича, у Ҳиндистонга ошқозон хасталигини даволатиш учун борган. Полиция қўлга олинган ўзбекистонликнинг паспортида саёҳат визаси қайд этилганини маълум қилган. Зебаржон Ражабовани Дубайга учаётган рейсга рўйхатдан ўтказиш пайтида қўлга олишган.

Ўзбекистон фуқаросига нисбатан фирибгарлик, қалбаки ҳужжатлар тайёрлаш ва олиб юриш, қалбаки ҳужжатни ҳақиқий сифатида тақдим қилиш ва ундан атайин фойдаланиш каби айбловлар қўйилган

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан