Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шимолий Корея Австралияга ядро зарбаси бериш билан таҳдид қилди
23.04.2017 12:58,  
2

Агар Австралия АҚШнинг Пхенянни иҳоталаш ва босим ўтказиш йўлидан борадиган бўлса Шимолий Корея унга ядро зарбаси бериши мумкин. Бу ҳақда КХДР Ташқи ишлар вазирлигининг вакилига асосланиб, АВС телеканали хабар тарқатди.

Яқинда Австралия Ташқи ишлар вазири Жули Бишоп Шимолий Кореянинг ядровий дастури Австралияга жиддий таҳлика туғдиришидан хавотирини билдирганди. КХДРнинг баёноти Австралияга жавоб бўлди.

“Австралиянинг ҳозирги ҳукумати кўр-кўрона ва зўр бериб АҚШ йўлидан бормоқда. Агар Австралия Шимолий Кореяга босим кўрсатиш ва уни иҳоталаш бўйича ўжарлик билан АҚШга эргашадиган бўлса, бу Шимолий Корея стратегик кучларининг ядровий зарбаси доирасига тушиб ўз-ўзини ҳалок қилиши бўлади”, деди КХДР Ташқи ишлар вазирлиги вакили.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан