Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойда болаларга исломий исмлар қўйиш тақиқланди
26.04.2017 19:06,  
47

Хитойнинг Шинжон вилояти раҳбарияти маҳаллий уйғурларнинг фарзандларига бир қатор мусулмонча исмлар қўйишни маън қилди, дея хабар бермоқда Guardian нашри.

23 миллион мусулмон истиқомат қиладиган вилоятда давлат органлари чақалоқларни Ислом, Қуръон, Саддам, Ҳилол ва Макка каби исмлар, шунингдек, маъноси ислом рамзларини ифодаловчи номлар билан рўйхатдан ўтказишмаяпти. Айни пайтда Хитой Коммунистик партияси тақиқланган исмлар рўйхатини эълон қилиши кутилмоқда.

Рўйхатга мусулмонлар учун одатий бўлган исломий-диний исмлар киритилади. Аммо ҳозирча айнан қайси исмлар диний исм сифатида тақиққа учраши номаълум.

Хитой ҳукумати томонидан маҳаллий уйғурларнинг диний ҳақ-ҳуқуқларини камситувчи хатти-ҳаракатлар биринчи марта содир бўлиши эмас. Шинжон вилояти эркакаларнинг соқол қўйишлари, аёлларнинг эса ҳижоб ўрашлари аллақачон тақиқланган.

Ўтган ойда Шинжон маҳаллий ҳукумати янги қонунни эълон қилган эди. Унга кўра, ҳижобли аёллар аирпорт ва темирйўл вокзалларига киришлари тақиқланган. Ҳижобли аёлларни кўрган давлат хизматчилари эса дарҳол полицияга хабар беришлари лозим бўлади. Мазкур қонун қабул қилинмасдан илгари Шинжонинг айрим шаҳарларида ҳижобли аёлар ва соқолли эркакларнинг жамоат транспортида юришлари тақиқланган эди. Янги қонунда «ноодатий соқол ўстириш» ва болаларга «диний мазмундаги исмларни қўйиш» тақиқланиши кўзда тутилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан