Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Македонияда намойишчилар парламент депутатларини калтаклашди
28.04.2017 21:39,  
3

Guardian​ нашри хабар беришича, пайшанба куни Македония парламентида спикерни сайлаш пайтида бир гуруҳ намойишчилар парламент биносига бостириб кириб, депутатларга ҳужум қилишган.

Маълум бўлишича, пайшанба оқшомида 200 нафарга яқин юзларига ниқоб таққан кишилар полиция тўсиғини ёриб ўтиб бино ичига киришган. Мазкур ҳодиса парламентда мухолифатдаги Социал-демократлар партияси ва бошқа албан миллати вакиллари  спикер учун овоз бериш ўтказилишидан кўп ўтмай содир бўлган. намойишчилар парламент биносида тўс-тўполон кўтаришган ва депутатларни калтаклашган.

Мухолифат раҳбари Зоран Заев ҳужум туфайли жароҳат олгани ва бошидан қон оқаётган тасвирлар мамлакат телевидениеси орқали намойиш қилинди. Намойишчилар Социал-демократик партия вакилларини хиёнатда айблашган. Македония президенти Горге Иванов телевидение орқали чиқишида халқни тинчланишга чақирган. Жума куни президент сиёсий партия раҳбарларини мажлисга чақиргани айтилмоқда.

Македония ўтган йилнинг декабрь ойидан бери ҳукуматсиз яшамоқда. Декабрь ойида собиқ бош вазир  Никола  Груевскийнинг консерватив партияси сайловда ғалаба қозонган, аммо ҳукумат тузиш учун етарлича овоз тўплай олмаган эди. Албан жамоалари албан тилини иккинчи расмий тил сифатида тан олинишини талаб қилгани боис коалицион ҳукумат тузиш бўйича музокаралар самарасиз якунланган. Маълумот учун, албанлар мамлакат аҳолисининг қарийб чорак қисмини ташкил қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан