Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ҳамдардлик билдирди
30.04.2017 11:21,  
10

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни Ўзган вилояти Ўш туманида содир бўлган кўчки оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаевга ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

«Менинг чуқур таъзиямни қабул қилишингизни ва бутун Қирғизистон халқига, жумладан, ҳалок бўлганлар ва жабр кўрганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман», — дейилади мактубда.

Қирғизистон ФВВ берган ахборот бўйича, шанба куни эрталаб Заргар округидаги Аюу қишлоғида содир бўлган тупроқ кўчкиси тахминий маълумотларга кўра ичида 24 киши бўлган 7 та уйни босиб қолган. Улардан бири бўш бўлган.

Хавфли участкада яшаётган 40 оила эвакуация қилинди. Улар учун 30 та беш ўринли чодир қурилди.

Табиий офат содир бўлган жойга Қирғизистон бош вазири Сооронбай Жээнбеков етиб келган.

Қирғизистон Президенти 30 апрелни мамлакат бўйлаб мотам куни деб эълон қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан