Андроид ўрнини босувчи Google​дан янги тизим — Fuchsia​ ОС

10.05.2017 | Технологиялар | 2452

Google​ компанияси яқин келажакда смартфон ва планшетларга ўрнатиладиган янги операцион ҳақида маълумот берди.

Бир неча ой аввал компания янги мобил операцион тизим устида ишлаётганлиги ҳақида хабар берган эди. Хабарда тизимнинг номи — Fuchsia​ ОС ва Android​ фарқ қилувчи, Linux​ асосидаги ядро ҳақида айтилган эди. Энди эса янги тизим ҳақида маълумотлар пайдо бўлди, унга кўра, ядродан ташқари ўзгача график кўра кўринишга эга. Илк версия Armadillo номи билан чиқарилади.

Роликда тизимнинг кўриниши ва ишлаши ҳақида маълумот берилади. 

Операцион тизимнинг қизиқарли томони, кўп ойнали, яъни бир пайтни ўзида бир не​ча илова билан ишлаш имконияти бор. Маълумотларга кўра, Android​ Nougat​  қўлланилган экранни 2 тага эмас, балки исталганча иш ҳудудига бўлиш мумкин. Бундан билиниб турибдики, Fuchsia​ ОС ни асосан планшет ва ноутбукларга ўрнатиш мўлжалланган.

Юқорида келтирилганларнинг барчаси Fuchsia​ ОС ҳақидаги бошланғич маълумот, фақатгина умумий тушунча ҳосил қилиш учун. Ўйлаймизки, Google​ яқин кунларда қўшимча маълумотларни тақдим қилади. Нима бўлганда ҳам янги операцион тизимни тўлиқ ишлаганидан сўнг, оммага тақдим қилиш учун бир қанча вақт зарур бўлади.