Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Мусулмонлар Олимпиадаси"да​ қатнашадиган Ўзбекистонлик боксчилар таркиби маълум
11.05.2017 17:37,  
3

Шу кунларда Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида “Ислом бирдамлик ўйинлари” бўлиб ўтмоқда. Ўз тарихида тўртинчи бор ўтказилаётган нуфузли мусобақада Ўзбекистон спорт делегеацияси илк маротаба иштирок этяпти. IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”да 57 та давлатдан 3500 дан зиёд спортчилар жам бўлган.

Ўзбекистон шарафини 103 нафар ҳамюртимиз спортнинг 15 та тури - бокс, таэквондо, дзюдо, каратэ, ўқ отиш, гандбол, теннис, оғир атлетика, эркин ва юнон-рум кураши, спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика, енгил атлетика, пара-дзюдо ва пара-атлетикада ҳимоя қилади.

Кўпчиликни бокс бўйича терма жамоамиз таркиби қизиқтириши табиий. Мураббийлар Ўткирбек Ҳайдаров ва Рустам Саидов мазкур нуфузли мусобақага иккинчи ва учинчи рақамли чарм қўлқоп усталаримизни олиб боришади.

Бокс терма жамоамиз таркиби:

49 кг: Мироншоҳ Ибрагимов

52 кг: Аброржон Қодиров

56 кг: Абдулҳай Шораҳматов

60 кг: Улуғбек Дўсмуродов

64 кг: Алёр Норалиев

69 кг: Бобо Усмон Батуров

75 кг: Маҳмуд Ғоипов

81 кг: Мадияр Саидраҳимов

91 кг: Сардор Бегалиев

+91 кг: Биздан ҳеч ким бормаган

Маълумот учун, IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”нинг бокс баҳслари 12 май кунидан бошланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан