Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бразилияда 18 ой давом этган фавқулодда ҳолат тартиби бекор қилинди
12.05.2017 15:02,  
7

Бразилия ҳукумати зика вируси туфайли 2015 йилда эълон қилинган фавқулодда ҳолат тартиби тугатилганини эълон қилди. ABC News ​ нашри Бразилия Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар беришича, зика вирусига чалиниш ҳолати январь-апрел ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 95 фоизга камайган.

Чивинлар орқали юқадиган зика вируси 2015 йилгача инсон ҳаёти учун ҳалокатли таҳдид сифатида кўрилмас эди. 18 ой муқаддам вируснинг ногирон чақалоқлар туғилишига сабаб бўлиши аниқланиши дунёни ларзага келтирган. Касаллик асоратларидан бири микротсефалия бўлиб, унда болалар одатдагидан кичикроқ бош суяги билан туғилади.

Шундан камчилик билан туғилган чақалоқлар суратлари тарқалиши дунё аҳлини саросимага солган ва вирусга чалиниш ҳолати ўнлаб мамлакатларда кузатилган. Сайёҳлар зика аниқланган мамлакатларга саёҳатларини бекор қлишган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти зика муносабати билан халқаро фавқулодда ҳолат эълон қилган.

Касаллик жинсий алоқа орқали юқиши ҳақидаги хабарлар тарқалиши зика таҳдидини янада ошириб юборган. Бразилияда зика 2016 йилги ёзги олимпияда олдидан тарқалиши жаҳон аҳлини кўп ташвишга солган эди. Олимпиададан аввал Бразилияга борган испаниялик спортчилардан бири мусобақадан аввал зика вирусни юқтириб олгани ҳақида хабарлар ҳам тарқалган.

Шундан сўнг Бразилияда чивинларни йўқ қилиш кампанияси бошланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу тадбир вирусга чалиниш ҳолатларини кескин камайтиришда ёрдам берганини маълум қилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти зика бўйича халқаро фавқулодда ҳолатни ўтган йилнинг ноябрь ойида бекор қилган, аммо вирус хавфи ҳамон мавжудлигидан огоҳлантирган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан