Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистонда уч талоқни бекор қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда
12.05.2017 18:27,  
24

Ҳиндистон Олий суди бир гуруҳ мусулмон аёлларнинг уч талоқ билан оилалар ажралиб кетишини тақиқлаш ҳақидаги шикоятини кўриб чиқишни бошлади, дея хабар бермоқда Al Jazeera​ телеканали.

“Ҳинд муслималари ҳаракати” (БММА) ташкилоти томонидан тайёрланган шикоят бўйича суд маҳкамаси пайшанба куни бошланган. “Ҳинд муслималари ҳаракати” 2007 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳиндистонлик мусулмон аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланиб келади. Ҳиндистонда мусулмон оилаларнинг уч талоқ билан ажрашиб кетиши сўнгги пайтларда жамоатчиликнинг диққат марказида турибди.

Ҳукумат уч талоқни тақиқлаш учун курашиши ҳақида бир неча марта баёнот берган, бу нарса мусулмонларнинг урф-одатларига дахл қилмаслигининг исботи сифатида Покистонда уч талоққа тақиқ қўйилганини келтирган. Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди уч талоқни бекор қилишга бир неча марта ваъда берган, ўзининг сайловолди чиқишларининг бирида «мусулмон аёлларга адолат олиб келиш»ни ваъда қилган эди. Мухолиф исломий партия раҳбарлари эса бош вазирни мусулмонлар урф-одатларини ҳурмат қилишга чақирган.

“Ҳинд муслималари ҳаракати” уч талоқ ва никоҳи ҳалолни бекор қилишга кўпдан буён курашиб келади. Бироқ “Бутунҳиндистон шариат қонунчилиги идораси” (АИМПЛБ) уч талоқ ва кўпхотинликни тақиқлашга чиқмоқда.

Танқидчилар уч талоқ ва кўпхотинлик ҳиндистонлик мусулмонлар олдидаги асосий муаммолар эмаслигини таъкидлашмоқда. “Бутунҳиндистон шариат қонунчилиги идораси” 1972 йилда ташкил этилган нодавлат диний ташкилот бўлиб, ҳукуматнинг ислом шариати қонунларига аралашишини қоралаб келади. Ташкилот ҳиндистонлик мусулмонларга ислом қонунчилиги бўйича таълим бериш билан шуғулланиб келади.

“Ҳинд муслималари ҳаракати” ўтган сўровномада иштирок этган 4 710 нафар аёлларнинг 90 фоизи уч талоқ бекор қилинишини исташини маълум қилган. Ҳиндистонда давлат томонидан мусулмонлар ўртасида уч талоқнинг қўлланилишига оид расмий тадқиқот ўтказилмаган. Статистик маълумотларга кўра, Ҳиндистонлик мусулмон оилаларда ажрашиш кўрсаткичи ҳиндуийлик эътиқодидаги аҳоли билан солиштирганда камлигини кўриш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан