Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рустам Иноятов Қирғизистонга боради
23.05.2017 19:42,  
12

Эртага Қирғизистон пойтахтди Бишкекда МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда "Подробно.уз" хабар бермоқда.

Учрашув кун тартиби лойиҳаси 13 банддан иборат. Иштирокчилар Сурия ва Ироқдаги жангларда иштирок этиш учун кетган МДҲ фуқаролари, уларнинг ўз юртларига қайтиши, Ҳамдўстлик давлатлари махсус хизматлари ҳамкорлигидаги аксилчоралар ҳақидаги масалаларни кўриб чиқадилар.

МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизматининг маълумотига кўра, кун тартибидан терроризмга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам ўрин олган.

Иштирокчилар МДҲ мамлакатлари учун мавжуд террористик таҳдидлар баҳоланган қўшма ҳужжатни муҳокама қилишади, терроризм ва экстремизмнинг турли кўринишларига қарши кураш бўйича 2014-2016 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурининг бажарилиши ҳамда Ҳамдўстлик антитеррор марказининг 2016 йилдаги фаолияти якунларини кўриб чиқишади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан