Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






GM Uzbekistan автомобиллари нархлари ошишини тасдиқламади
25.05.2017 13:28,  
9

Кейинги кунларда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида ҳамда айрим сайтларда GM Uzbekistan компанияси ўзи ишлаб чиқараётган автомобилларнинг нархларини ошириши ҳақида хабарлар тарқалди. Sputnik нашри ушбу хабарлар ҳақиқатга қанчалик яқинлигини аниқлаш мақсадида компания билан боғланди.

Компания ходимининг маълум қилишича, GM Uzbekistan ҳозирча автомобиллар нархларини ошириш борасида ҳеч қандай чора-тадбирни кўзда тутмаган.

Суҳбатдош автомобиллар нархлари ошиши ҳақидаги хабарлар асоссиз эканлигини ҳамда компания билан боғлиқ ҳар қандай хабар GM Uzbekistanнинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида маълум қилинишини билдирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан