Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Видеожанг: Алексей Навалний Алишер Усмоновдан қўрқмаслигини маълум қилди
30.05.2017 01:50,  
8

Россиялик олигарх Алишер Усмоновнинг мухолифатдаги сиёсатчи, «Коррупцияга қарши курашиш фонди» етакчиси Алексей Навальнийга иккинчи видеомурожаати ортидан, Россиялик мухолиф сиёсатчи  Навалний Алишер Усмоновдан қўрқмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда у YouTube’​даги каналида жойлаштирилган янги видеороликда айтди.

Эслатиб ўтамиз, А.Усмонов иккинчи чиқишида Навальнийни бирорта ҳам исботи йўқлиги, барча гаплари қуруқ бўҳтон эканлигида айблаб, 31 май куни судда жавоб беришини айтиб ўтган эди.

Сиёсатчининг сўзларига қараганда, уни сотиб олиш ёки қўрқитишнинг имкони йўқ. Шунингдек, у видеобаҳс олиб бориш қийин эмаслигини таъкидлаб ўтди.

«Хомашё олигархлари жонга тегишди. Улар зараркунанда инсонлар. Улардан мутлақо фойда йўқ. Улар ҳеч нарса қурмаган, ихтиро қилмаган ёки бажармаган. Улар хомашё сотиб, коррупция ва ишчиларга паст маош тўлаб, фойда олишади. Бу ҳақда олигархларга қарши манифестимда ҳам ёзганман», — деган мухолифатчи.

«Ҳа, мен Путинга қаршиман, уни бош бадкирдор деб биаламан. Лекин «Ҳа, мен Усмоновга қаршиман», деб айта олиш ҳам муҳимликда ундан қолишмайди. Олигархлар — зиёнкор режимнинг таянчи, у мамлакатдаги қашшоқликнинг сабабларидан бири», — деган А.Навальний.

Эслатиб ўтамиз, сиёсатчи Алексей Навалний Усмоновни ноҳалол йўллар билан бойишда айблаб чиққанидан сўнг миллиардер иккита мурожаатда унга қарши ўз фикрларини билдириб ўтган эди. Унинг видеомурожаатлари интернетда машҳур бўлиб, кўплаб мемлар ва пародияларни келтириб чиқарди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан