GM Uzbekistan'нинг Фейсбукдаги саҳифасида жисмоний ва юридик шахслар учун автомобилга тўловни амалга ошириш турлари ҳақида маълумот берилди.
Жисмоний шахсларга автомобиль етказиб бериш тартиби қуйидагича:
- нақд пул маблағларини банк ташкилотлари кассасига топшириш йўли орқали;
- жисмоний шахсларга тижорат банклари томонидан автомобилни харид қилиш учун бериладиган истеъмол кредити ҳисобидан ёки жисмоний шахсларнинг омонат (депозит) ҳисоб рақамларидаги маблағлардан пул ўтказиш йўли орқали;
- фақатгина харидор номига расмийлаштирилган жисмоний шахснинг пластик карточкаси орқали.
Юридик шахсларга автомобилни етказиб бериш қуйидагича амалга оширилади:
- юридик шахсларнинг банклардаги депозит ҳисоб рақамларидан, пул маблағларини қонунда белгиланган тартибда пул ўтказиш йўли орқали;
- тижорат банклари томонидан юридик шахсларга ёки якка тадбиркорларга автомобил харид қилиш учун берилган кредит ҳисобидан, ссуда ҳисоб рақамларидаги маблағлардан пул ўтказиш йўли орқали.