Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самвел Бабаян жамоаси Эрондан мағлуб бўлди ёхуд форсларни ЖЧ-2018га кузатиб қўйдик (мусобақа жадвали)
13.06.2017 00:08,  
10

Карлуш Кейруш бошқарувидаги Эрон миллий терма жамоаси 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этди.

Саралашнинг 8-турида Ўзбекистон термасини қабул қилган эронликлар Сардор Азмун ва Меҳди Таремийнинг ягона голи эвазига муваффақият қозонди. Ортда қолган саккиз учрашувнинг 6 тасида форсларнинг қўли баланд келди ва 2 тасида ғолибни аниқлаб бўлмади. Кейруш жамоаси саккиз учрашувнинг барчасини қуруқ серия билан ўтказди ва гол ўтказиб юбормади. Ўзбекистонга қарши учрашувда Масъуд Шожаий пенальтидан аниқ фойдалана олмади.

Шу тариқа Ўзбекистон 8-турдан сўнг 12 очко билан 3-поғонада қолди. Эрон эса 8та ўйинда 20 очко тўплаб, гуруҳдаги етакчилигини мустаҳкамлаб олди. Иккинчи ўринда бораётган Жанубий Корея терма жамаоси ҳисобида 13 очко ва 1та захира ўйини бор. 

Эртага — 13 июнь Жанубий Корея ва Қатар термалари ўзаро кураш олиб боради. Мазкур беллашувдаги эҳтимолий ғалаба кореяликларнинг Ўзбекистондан 4 очко илгарилаб кетишига замин яратиши мумкин.

ЖЧ–2018 саралаши
Теҳрон, “Озоди”
12 июнь, душанба

Эрон – Ўзбекистон 2:0 (1:0,1:0)    

Эрон: Алиризо Бийронванд — Милад Муҳаммадий, Жалол Ҳусайний, Саид Иззатуллоҳий, Масъуд Шожаий (Ашкан Дежага, 70), Муртазо Пуралиганжий, Али Каримий, Меҳди Таремий, Алиризо Жаҳонбаҳш, Сардор Азмун, Рамин Ризоиён.

Ўзбекистон: Александр Лобанов — Акмал Шораҳмедов, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Станислав Андреев (Даврон Ҳошимов, 5), Азиз Ҳайдаров, Вадим Афонин (Сардор Рашидов, 53), Элдор Шомуродов, Одил Аҳмедов, Игорь Сергеев, Темурхўжа Абдухолиқов (Жалолиддин Машарипов, 65).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан