Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда газдан қарздорлик 100 млрд сўмдан ошиб кетган
15.06.2017 16:03,  
1

Бугунги кунда Тошкент шаҳрининг ўзида газ тизими бўйича қарздорлик 100 миллиард сўмдан ортиқни ташкил қилади. Қарздорлик билан боғлик муаммолар шунингдек, бошқа вилоятларда ҳам мавжуд. 14 июнь куни Халқаро Пресс-клубда “Ўзбекнетфгаз: янги даврга янги стратегия билан” мавзусида бўлиб ўтган навбатдаги сессияда бу ҳақда маълум қилинди.

Йиғилишда "Ўзбекнефтгаз" раҳбари Алишер Султонов қарздорлик ҳолатини изоҳларкан, аҳолининг газдан фойдаланиш ва тўловни амалга ошириш маданиятини ошириш кераклигини таъкидлаб ўтди.

«Келинглар, мобиль телефонлар энди чиққан даврларни эсга оламиз. Биз барчамиз «Уздунробита»га бориб, навбатда туриб, тўловни амалга оширардик, чунки телефонда гаплашишни хоҳлардик. Хўш, нега газдан фойдаланамизу, йиллар давомида унинг ҳақини тўламаслик мумкин деб ҳисоблаймиз. Тушунинглар, газ — бу жуда катта маблағ ва меҳнат эвазига олинадиган ресурс. Нима учун газ ҳақини тўламасликни нормал ҳолат деб ўйлаймиз?», — деди Султонов.  

«Ҳеч биримиз бозордан нонни пулини тўламасдан олиб кетмаймиз, чунки бу ўғрилик ҳисобланади. Газ-чи? Уч қаватли данғиллама ҳовли қуришга, уни кондиционерлар ва қуввати кучли печлар билан тўлдиришга пул етади, лекин газ ва электроэнергияга тўлашга етмайди. Ҳар ким муроса йўлини қилишни ўйлайди. Бу ҳақда нафақат биз, балки бутун халқ ўйлаши керак», — қўшимча қилди «Ўзбекнефтегаз» раҳбари. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан