Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой қора туйнукларни ўрганиш учун жаҳондаги энг қудратли фазовий телескопни учирди
16.06.2017 18:10,  
10

Қора туйнуклар, пульсарлар (даврий радионурланишлар тарқатиб турувчи самовий жисмлар), гамма нурлари чақнашларини тадқиқ қилиш мақсадида Хитой ўз тарихида биринчи марта рентгенли телескопини фазога олиб чиқди. Бу ҳақида Xinhua​ агентлиги хабар бермоқда.

2,5 тонна оғирликдаги улкан телескоп ўрнатилган Long​ March​-4B ракетаси пайшанба куни маҳаллий вақт билан 11:00 да Гоби чўлидаги космодромдан орбитага учирилган. Энди хитойлик олимлар ер сатҳидан 550 км баландликдаги телескоп ёрдамида қора туйнуклар эволюцияси, қудратли магнит майдонларини ва пульсарларнинг ички юзасини кузатишлари мумкин бўлади.

Телескоп пульсарлардан космик навигаторлар сифатида қандай фойдаланиш мумкинлигини ўрганиш ва гравитация тўлқинлари ёрдамида гамма нурли чақанашларни излашга ҳам хизмат қилиши кутилмоқда. Мазкур уриниш Хитойда астрономия тараққиётини янги босқичга олиб кириши айтилмоқда.

“Биз қора туйнукларнинг янги ҳаракатларини кашф қилиш, нейтрон юлдузларнинг кучли гравитация ва зичлик таъсиридаги ҳолатини ҳамда қудратли магнит майдон таъсирида физика қонунлари қандай амал қилишини тадқиқ қилишни интизорлик билан кутяпмиз. Мазкур тадқиқотлар физикада янги муҳим кашфиётларни олиб келиши кутилмоқда”, – хитойлик астрономлардан бири.

Янги телескоп бошқа мамлакатлар фойдаланаётган турдошлари орасида энг кучлиси бўлиши билан ҳам аҳамиятлидир. Хитой телескопи тасвирга олиш, сезиш ва кўриш масофаси ва кенглиги, шунингдек, энергия захираси бўйича бошқа телескоплар орасида тенгсиз ҳисобланади. Хитойлик олимлар телскоп берадиган устунликлардан самарали фойдаланиб галактикани бўйича кашфиётлар қилишга умид қилишмоқда.

Қора туйнуклар астрономияда энг кам ўрганилган фазовий жисмлардан ҳисобланади. Коинотда жуда кўплаб қора туйнуклар ва нейтрон юлдузлари мавжуд. Ер сайёрамиз тегишли бўлган Сомон йўли галактикасида ҳозирга қадар 20 га яқин қора туйнуклар аниқланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан