Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Россия билан битимни тасдиқлади
19.06.2017 11:06,  
1

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 7 июндаги қарори (pdf) орқали Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида ҳудудлараро ҳамкорликка кўмаклашиш тўғрисидаги 2017 йил 5 апрель куни Москва шаҳрида имзоланган Битимни тасдиқлади.

Қарорда таъкидланишича, ҳужжат Россия Федерацияси билан савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳаларда, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, туризм ва экология, шунингдек, ўзаро қизиқиш уйғотаётган бошқа йўналишларда ҳудудлараро икки томонлама манфаатдор ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантиришга қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида Россия томонига тегишли билдиришнома йўллаш юклатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан