Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ: Жаҳонда қочқинлар сони рекорд даражага етди
20.06.2017 09:29,  
11

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича олий комиссари Қочқинлар бўйича агентликнинг йиллик Global Trend тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Ҳисоботга кўра, дунё бўйлаб ўз уйидан чиқиб кетишга мажбур бўлган муҳожирлар сони 65,6 миллион нафарга етган. Қайд этилишича, охирги беш йил давомида қочқинлар сониу ҳар йили бир неча миллионга ортмоқда. Шу тариқа, 2016 йилда дунё бўйича ҳимоя муҳтож қочқинлар сони рекорд кўрсаткични қайд этган. Шу билан бирга, 2016 йилда қочқинлар сони ўсишида бироқ ппасайиш кузатилган.

Ўтган йили бир мамлакат ичида қочқинга айланган ички муҳожирлар сони 40,3 миллион кишини ташкил қилган бўлиб, бу кўрсаткич 2015 йилга нисбатан 500 минг кишига камроқдир. Шунингдек, бошқа давлатлардан бошпана олиш учун мурожаат қилганлар сони ҳам бир йил олдинги кўрсаткичдан 400 минг кишига камайиб, 2,8 миллион нафарни ташкил қилган.

Бундан ташқари, бошқа давлатлардан бошпана излаган халқаро қочқинларнинг умумий сони 22,5 миллион кишини ташкил этиб, Қочқинлар агентлиги ташкил этилган 1950 йилдан бери энг юқори кўрсаткични қайд этган.

Фуқаролар уруши хориждан бошпана излаб борганлар сони бўйича Сурия дунёда етакчилик бермоқда (5,5 миллион). 2016 йилда энг кўп қочқинларни Жанубий Суданда давом этаётган фуқаролар уруши етказиб берган. Нотинч вазият сабаб йил сўнггигача 737,400 жанубий суданлик ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Жанубий Суданда қочқинга айланганлар сони 2017 йилнинг биринчи ярмида ҳам ортиб борганини кўриш мумкин.

Қочқинларнинг умумий сони (халқаро ва ички қочқинлик) бўйича Сурияга тенг келадигани топилмаган (12 миллион – мамлакат аҳолиснинг 65 фоизи) бўлса, кейинги ўринларни Колумбия (7,7 миллион) ва Афғонистон (4,7 миллион) эгаллаган. Қочқинлар сони бўйича Ироқ дунёда тўртинчи (4,2 миллион), Жанубий Судан эса бешинчи (3,3 миллион) бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан