Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Камроқ шакар истеъмол қилиш учун 5 сабаб
20.06.2017 11:39,  
69

Шакар мавзуси ҳозир долзарб мавзуга айланиб қолди. Шакар танқислиги сабабли кўпчилигимиз уни камроқ истеъмол қилишга мажбур бўлмоқдамиз. Лекин шакарни камроқ истеъмол қилиш учун бундан муҳимроқ бўлган сабаблар бор. Бу мақоламизда шу сабаблардан бештасини танладик.

1. Шакарнинг ҳеч қандай озуқавий қиймати йўқ ва у тишларимиз учун зарарли

Буни кўпчилигимиз билсак-да, яна таъкидлаб ўтишни мақул кўрдик. Шакар калорияга бой бўлгани билан унинг организмимиз учун ҳеч қандай озуқавий қиймати йўқ. Бундай калорияларга ъбўш калория’ дейилади. Шакарда на оқсил, на минераллар ва на витаминлар мавжуд. Агар биз энергиямизни 10-20 фойизини шакардан оладиган бўлсак бу озуқавий танқисликка олиб келиши мумкин.

Ундан ташқари шакар тишимиздаги зарарли бактериалар учун осон ҳазм бўладиган энергия манбаи ҳисобланади. Шу сабабли бизга болалигимиздан шакар ва ширинликларни камроқ истеъмол қилишни таъкидлаб келишади.

2. Шакарда фруктоза миқдори кўп ва у жигарга зарарли

Шакарнинг зарарларини яхшироқ билиш учун унинг таркибини билиш керак бўлади. Шакар овқат ҳазм қилиш тизимидан ўтиб қонимизга сўрилишидан олдин фруктоза ва глюкозага парчаланади.

  • Глюкоза – барча тирик мавжудодларда бор бўлиб агар организмимиз уни керакли миқдорда озуқалардан олмаса ўзи ишлаб чиқариш қобилиятига эга.
  • Фруктоза – глюкозадан фарқли ўлароқ организмимиз фруктозани ишлаб чиқармайди. Бунга сабаб бизда унга физиологик эҳтиёж йўқлиги.
  • Глюкозанинг ўзига хос жиҳати у жигар орқали парчаланиб, ишлов берилади. Агар оз миқдорда фруктоза истеъмол қилсак буни ҳеч қандай зарари йўқ, у глюкогенларга айлантирилиб жигаримизда сақланиб туради. Аммо глюкогенлар миқдори кўпайиб кетган вақтда жигаримиз уни ёғга айлантиради ва бу ёғ жигаримиз атрофида йиғилади. Бу эса ўз навбатида жигар касалликларига олиб келади.

Шу нарсани таъкидлаб ўтишимиз керакки бу жиҳатлар меъва орқали олинадиган фруктозага тегишли эмас. Меъва орқали меъёридан ортиқ фруктоза истеъмол қилиш жисмонан имконсиз.

Яна таъкидлаб ўтилиши керак бўлган нарса, ҳар бир одамнинг организми шакарга чидамлилик даражаси бўйича турлича бўлади. Соғлом ва фаол инсонлар унча фаол бўлмаган инсонларга нисбатан шакарга чидамлироқдирлар.

3. Шакар ҳужайраларнинг инсулинга нисбатан бўлган чидамлилигини оширади ва бу қандли диабедга йўл очади

Инсулин соғлиғимиз учун жуда муҳим гормон ҳисобланади. У глюкозанинг қонимиздан хужайраларга киришини таъминлайди  ва ҳужайраларга ёғнинг ўрнига глюкозани ёқиш кераклигини билдириб туради. Қонда юқори миқдорда глюкоза бўлиши жуда зарарли бўлиб қандли диабед билан касалланганларда кўриш қобилиятининг пасайиши ва боша қийинчиликларга  сабаб бўлади.

Шакарнинг зарарли тарафи шунда-ки, ҳужайралар инсулин гормони буйруқларини бажармай қўяди ва инсулинга беписанд бўла бошлайди. Бу ўз навбатида кўплаб қон ва юрак касалликларига йўл очиб беради.

4. Ҳужайраларниг инсулинга чидамлилиги ИИ-тур диабедга олиб келади

Ҳужайраларимиз инсулинга чидамли бўлгандан кейин бета ҳужайралар кўпроқ инсулин ишлаб чиқара бошлайдилар, чунки қонда шакар миқдорининг кўпайиб кетиши жуда зарарлидир.

Лекин ҳужайралар инсулинга қаршилик қилиши кучайиб борган сари бета ҳужайралар шакар миқдорини камайтириш учун керакли миқдорда инсулин ишлаб чиқара олмай қоладилар. Натижада қонда шакар миқдори кўтарилиб кетиб ИИ турдаги диабетга олиб келади.

5. Шакар алкогол ва наркотик моддалари сингари ўзига боғлиқлик уйғотади

Спртли ичимликлар ва наркотик моддалари истеъмоли мийяда допамин моддасини ишлаб чиқарилиши сабабли уларни истеъмол қилганларда боғлиқлик пайдо бўлади.

Шу йилнинг бошида олимлар шакар истемоли ҳам юқори миқдорда допамин моддаси ишлаб чиқарилишига олиб келади ва одамларда шакарга нисбатан боғлиқлик пайдо бўлишига сабаб бўлади деган илмий фикрни билдиришди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан