Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистон жанубида кучли портлаш юз берди
23.06.2017 09:05,  
4

Пайшанба куни пешинда Афғонистоннинг Ҳилманд вилояти маркази бўлган Лашкаргоҳ шаҳридаги банк олдида машина портлаб кетди, дея хабар беради Al Jazeera телеканали.

Ҳилманд вилояти губернатори Ҳаёуллоҳ Ҳаётнинг маълум қилишича, портлаш оқибатида камида 29 киши киши ҳалок бўлган ва 60 киши жароҳат олган. Портлашдан жабр кўрганларнинг аксарияти тинч аҳоли вакиллари эканлиги айтилмоқда. Портлаш маҳаллий вақт билан 12 лар атрофида содир бўлган. Бу вақтда фуқаролар ва хавсизлик ходимлари маошларини олиш учун кутиб турган бўлишган.

Портлаш яқин атрофдаги автомобилларга ҳам зарар етказган. Ҳодиса вақтида Афғонистон Миллий Армияси аскарлари банк ичкарисида бўлганидан, ҳужум уларга қаратилганини тахмин қилиш мумкин. Аммо фожиа қурбонлари асосан кўчадан ўтиб тинч фуқаролар бўлган. Қобулбанкнинг маҳаллий филиалига Рамазон Ҳайити арафаси бўлгани боис кўпчилик маошини олишга келгани айтилмоқда.

Террорчилик ҳужуми учун ҳозирча ҳеч ким жавобгарликни зиммасига олмаган. Қобул Банк хусуий банк бўлиб, олдин ҳам ҳужумга учраган эди. Шунинг учун банкда қаттиқ хавфсизлик тартиби жорий қилинган. Ўтган ойда банкнинг Гардиз шаҳридаги бўлими нишонга олинган ва унда 3 киши ҳалок бўлган.

Февраль ойида эса Лашкаргоҳ шаҳрида маошини кутиб турган аскарлар олдида автомобиль портлаши туфайли камида 6 киши қурбон бўлган. ҳужумни Толибон амалга ошиирлгани қайд этилган эди. Толиблар айни вақтда Ҳилманд вилоятидаги 14 тумандан 10 тасини назорат қилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан