Афғонистонда ал-Қоиданинг муҳим раҳбарларидан бири ўлдирилди

Афғонистонда ал-Қоиданинг муҳим раҳбарларидан бири ўлдирилди

Афғонистонда ал-Қоиданинг нуфузли раҳбари ёъқ қилинди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Афғонистон хавфсизлик кучлари Федерал қидирув бюросининг (ФҚБ) энг кўп қидирилаётган террорчилари рўйхатида бўлган ал-Қоида раҳбарларидан бири Абу Муҳсин ал-Масрини ўлдирди.

АҚШ Миллий аксилтеррор маркази раҳбари Крис Миллер Ғазна вилоятида ўтказилган махсус операция пайтида ал-Масрининг ўлимини тасдиқлади.

Миллернинг таъкидлашича, "Ал-Қоида" нинг муҳим раҳбарининг ўлими террористик ташкилотнинг самарадорлиги пасайиб бораётганлигини кўрсатмоқда.