Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистонда 1200 долларлик электрокарлар йиғилмоқда (фото)
3.09.2020 18:57,  
1597

Амин Ноор компанияси Афғонистонда автомобиль саноатининг биринчи иштирокчисига айланди. Компания 11 турдаги йўловчи ва юк машиналарини ишлаб чиқаради. Бугунги кунга келиб 200 га яқин автомобиль ўз мижозини топишга улгурди. Машиналарнинг эътиборли жиҳати уларнинг нархидадир. Ҳар бир машина $1200-дан $2500-гача баҳоланган.

Барча транспорт воситалари заводнинг ўзида ишлаб чиқарилмоқда, аммо таркибий қисмларнинг катта қисми Хитойдан олиб келинади.

UzAuto Motors автомобиллар нархини пасайтириш имконсиз эканлигини маълум қилди

Компания раҳбари Аҳмад Зиёнинг айтишича, охирги уч йил ичида локализация даражаси 80% га етди. Кейинги 5-10 йил ичида ушбу рақамни 100% га етказиш режа қилинган.

Афғонистон Иқтисодиёт вазири Мустафо Мансурнинг сўзларига кўра, Амин Ноор компанияси томонидан яратилаётган машиналарга мамлакат ичидаги талаб жуда юқори.

"Авваламбор бу экологик хавфсиз машиналардир, чунки улар қувватланган батареяларда ишлайди. Яна бир жиҳат, уларнинг нархидир. Истеъмолчилар уларни бемалол сотиб олиши мумкин, чунки машиналар арзон“, - деди вазир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан