Трамп Ироқ ва Афғонистондан қўшинларнинг бир қисмини олиб чиқишга қарор қилди

Трамп Ироқ ва Афғонистондан қўшинларнинг бир қисмини олиб чиқишга қарор қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбийлар сони камайтирилиши ҳақида эълон қилади, деди журналистларга АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали вакили.

"Вакилнинг сўзларига кўра, эртага Ироқдан қўшинларни олиб чиқиб кетиш тўғрисида эълонни кутса бўлади ва яқин кунларда - Афғонистонга оид яна бир эълон бўлади", - дейилади хабарда.

Ироқ ва Афғонистондаги аввалги президентлар томонидан бошланган урушларни тугатиш ҳақидаги ваъдалар Трампнинг сайловолди дастурининг асосий омили эди.

Жорий йилнинг феврал ойида Доҳа шаҳрида Толибон билан имзоланган келишув шартларидан бири АҚШ қўшинларининг мамлакатни тарк этиши эди.