Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






НАТО экспертлари Ўзбекистон Миллий гвардиячилари учун онлайн ўқув машғулоти ўтказди
17.09.2020 16:23,  
242

Жорий йил 14-17 сентябрь кунлари Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармасида Туркия Республикасининг Анқара шаҳрида жойлашган Терроризмга қарши курашда Шимолий Атлантика Ҳамкорлик Ташкилоти (НАТО)нинг илғор тажрибалар маркази (COE-DAT) томонидан видеоконференция шаклидаги «Терроризмга қарши кураш» мавзусида онлайн курси ташкил этилди.

Инглиз тилида олиб борилган мазкур халқаро ўқув машғулотларида иштирок этган Миллий гвардия мутахассислари терроризмнинг турли хилдаги шакллари, ташкил этиш сабаблари, мақсадлари ва бугунги кундаги уларнинг стратегияси тўғрисида маълумотларга эга бўлди. Шунингдек, терроризмга қарши курашда халқ ва армия ўртасидаги алоқаларни самарали ташкил этиш бўйича илғор хорижий тажриба билан танишди.

Онлайн курсда НАТОнинг Сиёсий масалалар ва хавфсизлик сиёсати бўйича мутахассис Габриел Гаскон, Бристол университети профессори Николас Райдер, Буюк Британиянинг Халқаро низоларни тадқиқ қилиш маркази мутахассиси Хармони Торос, НАТОнинг Терроризмга қарши курашда илғор тажрибалар маркази профессори Уғур Гунгор каби бир қатор етакчи экспертлар томонидан маърузалар ўқилди.

Ушбу курсда иштирок этган Миллий гвардия мутахассислари 3 кунлик ўқув маърузалари юзасидан билдирган фикр-мулоҳазалари экспертлар томонидан юқори баҳоланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан