Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






КХДР Жанубий Кореянинг собиқ президентини ўлимга ҳукм қилди
29.06.2017 11:41,  
8

Шимолий Корея прокуратураси Жанубий Кореянинг собиқ президенти Пак Кин Ҳега ўлим жазоси тайинланганини эълон қилди. Корея Марказий ахборот агентлиги хабарига кўра, Пак Кин 2015 йилда Шимолий Корея раҳбарини ўлдиришга уринишда айбланмоқда.

Чоршанба куни КХДР Жамоат хавфсизлиги вазирлиги ва Марказий прокуратурасининг қўшма баёноти КCНА агентлиги сайтида эълон қилинган. Баёнотга кўра, Жанубий Корея раҳбариятининг Ким Жонг Инни йўқ қилиш бўйича махфий режаси бир қатор далиллар билан фош этилган. КХДР прокуратураси Ким Жонг Инга тайёрланган суиқасд бўйича исботларни ошкор қилмаган.

Прокуратуранинг маълум қилишича, Жанубий Кореянинг собиқ президенти Пак Кин Ҳе ва жануб равзедкасининг собиқ раҳбари Ли Бёнг Ҳо биокимёвий қурол ёрдамида Ким Жонг Инни ўлдиришга уринган. Пак Кин Ҳе Жанубий Корея разведкаси томонидан тайёрланган суиқасд режасини 2015 йилда тасдиқлаган.

Пак Кин Ҳе таҳлилчилариннг «Шимолий Корея ҳукуматини ўзгартириш мушкул иш»лиги ҳақидаги мулоҳазаларини рад этган ва разведканинг «КХДРда вазият беқарорлиги туфайли бунинг имкони борлиги»га доир режасини маъқуллаган. Ким Жонг Инни йўқ қилиш режаси орасида автомобиль ёки поезд ҳалокатини уюштириш каби вариантлар ҳам бўлгани айтилмоқда.

КХДР прокурорларининг иддаосича, Жанубий Корея раҳбарияти суиқасд икки мамлакат ўртасида қуролли низога сабаб бўлишидан қўрқиб, уни «мутлақо махфий равишда» ва “жанубдан гумон қилинмайдиган тарзда” амалга оширишни режалаштирган. Суиқасд Пак Кин Ҳенинг муддатидан аввал истеъфога чиқарилиши туфайли амалга ошмай қолгани айтилган.

Шимолий Корея прокуратураси Жанубий Кореянинг собиқ раҳбарини террорчилик ҳаракатини амалга оширишга уринишда айбдор деб топган ва унга ўлим жазо берилишини истамоқда. Разведка раҳбари ва бир қатор мулозимлар ҳам мазкур жиноят иши бўйича ўлим жазосини олиши айтилган. Прокуратура жанубдан собиқ президентни КХДРга топширишни талаб қилган.

Шу билан бирга баёнотда АҚШ ва Жанубий Кореяга жиддий огоҳлантириш йўлланган. Унга кўра, агар улар КХДР раҳбарини ўлдиришга уринадиган бўлса, огоҳлантиришсиз жазоланишини маълум қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан