Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ўзбекнефтгаз» тизимида 12 минг ходим қисқартирилади
4.07.2017 11:06,  
15

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 июнь куни нефть-газ соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари сайтида хабар қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АК, «Ўзтрансгаз» АК, «Ўзнефтмаҳсулот» АК ва «Ўзнефтгазмаш» АК акционерлик жамиятларига айлантирилди. «Ўзгеобурнефтгаз» АК «Ўзбурнефтгаз» АЖ бўлди.

«Ўзбекнефтгаза» таркибида сервис ташкилотларини жалб этган ҳолда геологик разведка ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, углеводород захираларининг ўсишини таъминлаш ва янги конларни очиш, «Ўзнефтгазқазибчиқариш» ташкилотлари учун ишланмаларни тайёрлаш ва етказиш билан шуғулланувчи «Ўзнефтгазгеология» МЧЖ ташкил этилади.

«Ўзнефтгазқурилишинвест» АК тугатилади. «Ўзгазинжиниринг» МЧЖ «Нефтгазқурилиш» МЧЖга ўзгартирилиб, унга «Ўзбекнефтгаз» ва унинг акционерлик жамиятлари таркибига кирувчи қурилиш-монтаж ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вазифалар юклатилди.

Бундан ташқари, «Ўзбекнефтгаз» ва унинг акционерлик жамиятлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспорт қилишга ихтисослашган «Нефтгазэкспорт» МЧЖ ташкил этилди.

«Ўзтрансгаз"нинг 6 та вилоятлараро унитар корхонаси базасида 14 та ҳудудий газ таъминоти филиали, «Ўзнефтмаҳсулот"нинг 23 та унитар корхонаси базасида нефть маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи 15 та МЧЖ шаклидаги ҳудудий ташкилот тузилади. Бунда туман ва шаҳар газ таъминоти филиаллари сони оптималлаштирилиб, туманлараро газ таъминоти участкалари сифатида қайта ташкил этилади. Нефть маҳсулотларини сақлаш ва сотиш бўйича паст рентабелли объектлар сони ҳам оптималлаштирилади.

«Ўзбекнефтгаз» таркибига кирувчи ташкилотларни қайта ташкил этиш натижалари бўйича 12 минг штат бирлиги қисқартирилади. Озод этилган ходимларга ишга жойлашиш бўйича ёрдам кўрсатилиши лозим.

«Ўзтрансгаз» АЖга транспорт магистрал газ қувурлари ва газ тақсимлаш тармоқларини такомиллаштириш, сотилган газ ҳисобини юритиш, даромаднинг тўлиқ тушишини йўлга қўйиш, газнинг йўқотилиши, асоссиз ва норационал сарфланишига барҳам бериш, газ тармоқларига ноқонуний уланиш ва газ ўғирлаш ҳолатларига барҳам бериш бўйича чораларни қўллаш йўли билан мамлакат истеъмолчиларини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш юзасидан вазифалар юклатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан